Тожикистонда исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларини қўлга олиш давом этмоқда.
Илгарироқ мудофаа вазирлиги десантчи бригадаси командири ўринбосари подполковник Мустафо Назаров ва мудофаа вазирлиги молия бошқармаси катта инспектори майор Насим Юсуповлар ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари Баҳодур Кабиров ва Тожиддин Собировлар қўлга олингани маълум қилинмоқда.
Айтилишича, улар тайёрланаётган ҳужумлар ҳақида маълумотга эга бўла туриб бу ҳақида раҳбариятни бохабар қилмаган.