Тошкентда собиқ “Ташсельмаш” заводидан Авиақурувчилар шаҳарчасига борадиган янги трамвай йўли қурилиш бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон жамоат транспорти” форумида хабар қилинди.
Бугун завод яқинидаги бозорчада бир қанча бинолар демонтаж қилиниб, рельслар ётқизиш бошланди.
Тахмин қилинишича, янги йўл Оҳангарон шоссесига қадар боради.