Украинанинг Донецк вилоятида қариндошлар ўртасидаги ихтилоф граната портлаши билан якунланди. Бу ҳақда Донецк вилоят ИИББ сайти орқали хабар қилинди.

Воқеа натижасида 3 киши жароҳатланди.

“Портлаш чоғида хонада 3 киши бор эди. Оилавий жуфтлик қариндошлариникига меҳмонга келган эди. Мезбон аёлнинг укаси эди. Эркаклар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, бу жанжал РГД гранатасининг портлаши билан якунланди. Воқеа ўрганилмоқда”, - дейилади матбуот хизмати хабарномасида.

Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилди. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.