Ямандаги аэропортнинг вайрон бўлган биносида 103 нафар хорижий аскарнинг жасади топилди, деб хабар бермоқда PressTV.

Аэропорт Яман қуролли кучларининг ракета отишмасига учраган эди. Манбанинг маълум қилишича, 45 нафар БАА фуқароси, 5 нафар Баҳрайн фуқароси таналари шахси ўрнатилди. Қолган қурбонлар коалицияга кирувчи бошқа давлатлар фуқаролари эканлиги аниқланди.
Яна 70 нафар ҳарбий яралангани маълум қилинмоқда.

Бу орада 10 нафар саудиялик ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда. Улар хусийчиларнинг Ямандаги қурол-аслаҳа омборига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар.

Маълум қилинганидек, Яманнинг Мағриб вилоятида хусийчилар билан қуролли тўқнашувларда БАА ва Баҳрайннинг 45 нафар ҳарбийси ҳалок бўлган.