“Газпром” нефть бозорининг арзонлашиб бораётгани сабабли Хитойга хом ашё етказиб бериш тўғрисида тузилган шартномани қайта кўриб чиқмоқчи. Бу ерда гап шарқий йўналишда еткзиб берилаётган ёнилғи нархларини арзонлаштириш тўғрисида кетмоқда. Бу ҳақда “Газпром Экспорт” бош директори Елена Бурмистрова маълум қилди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.

Бурмистрованинг таъкидлашича, айни пайтда нарх борасида ҳам музокаралар олиб борилиб, турли таклифлар илгари сурилмоқда. Бунда бир баррель хом ашё учун 50 долларлик нархда шартнома тузиш зарар келтирмайди. Мазкур шартномалар ёнилғига бўлган талаб ўсиб бораётган мамлакат билан 30 йил муддатга имзоланмоқда.