2015 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга қисқарган

Иқтисодиёт 07 Сентябрь 2015 5495

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказмалари ҳажми 2015 йилнинг иккинчи чорагида 784 млн долларни ташкил этди. Бу эса 2014 йилнинг шу ҳолатига нисбатан 56,13 фоиз пасайиш демакдир. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълумотларида келтирилган.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2015 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жами 686 млн доллар миқдоридаги маблағ жўнатилган (бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57,92 фоиз паст). Ўз навбатида бу вақт ичида Ўзбекистондан Россияга жами 98 млн доллар юборилган (бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,58 фоиз кам).

Маълумот учун, 2015 йилнинг дастлабки 6 ойида Россиядан Ўзбекистонга жами 1,149 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган. Бу эса 2014 йилнинг биринчи яримйиллиги билан солиштирганда 2,21 баробар камроқни кўрсатади.

Биринчи яримйилликда Ўзбекистондан Россияга пул жўнатмалари 15,31 фоизга камайган - 249 млн доллар.

Қайд этиш керакки, Россия ҳудудида айни вақтда 2 млн нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ишламоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8987 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9203 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9952 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35407 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51704 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 189 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 515 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 528 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 405 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар