Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида 2015 йилнинг 8 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 ойи давомида 70 минг 563 нафар уруш ногирони, қатнашчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35 минг 367 нафари (50,1 фоизи) амбулатор шароитда, 6 минг 340 нафари (9,0 фоизи) стационарда, 22 минг 512 нафари (31,9 фоизи) уйдаги стационарда соғломлаштирилди, 6 минг 344 нафарига санаторияларга тавсия берилди.

Дастурнинг соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли бўлими бўйича 2015 йилда жами 139,6 миллиард сўм ва 29,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳисобот даврида 66,1 миллиард сўм (47,3 фоиз) ва 5,5 миллион АҚШ доллари (18,5 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.