Социологлар россияликларнинг мамлакат пойтахти Москва шаҳрига қанчалик тез-тез боришини ҳисоблаб чиқишди. Умумроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сайтида хабар қилинишича, “Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида яшовчи учдан икки қисм (65 фоиз) фуқаролар пойтахтни умри давомида бир марта бўлса ҳам кўрган”. Жумладан, 26 фоиз Россия аҳолиси Москвага сўнгги тўрт йил ичида борган.

Яна 18 фоиз респондентлар пойтахтга 5-15 йил аввал меҳмон бўлган. Сўровнома иштирокчиларининг 10 фоизи Москвани 16-25 йил муқаддам ўз кўзлари билан кўрганини маълум қилишган. 11 фоиз россияликларнинг эса Москвага бормаганига 25 йилдан ошган.

34 фоиз фуқаролар Москва шаҳрини умрида кўрмаган. 2014 йилда эса бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил этганди.