Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси учувчилари 8 сентябрь куни иш ташлаш ўтказишади. Бу ҳақда Vereinigung Cockpit касаба уюшмаси хабар берди.

Иш ташлаш маҳаллий вақт билан 8:00да бошланади ва авиакомпаниянинг узоқ магистралли рейсларини қамраб олади. Иш ташлаш чоршанба кунигача давом этади.
Ўтган йилнинг кузидан буён учувчилар 13-марта иш ташлаш ўтказишлари.

Касаба уюшмаси авиакомпаниянинг пенсия ёшини 61 ёшгача кўтаришга бўлган ҳаракатларига қарши курашмоқда. Ҳозирликда пенсия ёши 59 ёшни ташкил қилади.