Андижонда зўрланган аёл ўзини 4-қаватдан ташлаб юборди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси ёзмоқда.

Жавобгар Дурбек Маматов шаҳардаги Академик лицейда дарс бериб, шу атрофда уй ижарага олиб яшарди. Бир куни унинг уйига дўсти Одилбек Фарида исмли аёл билан меҳмонга келди. Дўстлар анча вақт бирга ўтириб, ароқ ичишди.

Фарида уйқуси келганини айтганидан фойдаланиб маст бўлган Маматов уни “жой” кўрсатиш баҳонасида ётоқхонага олиб киради ва у ерда зўрлади.

Бунга чидай олмаган аёл ўзини уй деразадан, 4-қаватдан ташлаб юборди.

Андижон шаҳар суди ушбу ишда Маматовни айбдор деб топиб, тегишли жазони тайинлади.