АҚШ президентлиги учун Гарвард профессори ҳам кураш олиб боради

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 2491

АҚШдаги президентлик сайлови кампаниясига яна бир номзод келиб қўшилди. Гарвард университетининг профессори, ҳуқуқшунос Лоуренс Лессиг номзоди Демократлар партияси томонидан илгари сурилди.

Лоуренс Лессиг ABC телеканали орқали чиқиш қилиб, ўз сайлов кампанияси жамғармасига интернет орқали хайрия сифатида 1 млн доллар йиғилгани ва давлатнинг олий лавозими учун кураш олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритганини тасдиқлади.

Янги иштирокчи АҚШда сайлов кампаниясининг молиялаштирилишини қайта ислоҳ қилиш истаги унга куч бағишлаб турганини маълум қилди.

54 ёшли Лессиг сайлов кампанияларини молиялаштиришда порахўрлик усулидан воз кечиш зарурлигини таъкидламоқда. У айни шу сабабдан ҳам АҚШ “ишламайдиган” ҳукуматга эга экани, Оқ уй ва АҚШ Конгреси сайлов кампанияларини молиялаштирган донорлар манфаатларидан келиб чиқиб фаолият кўрсатишига ишонишини билдирган.

Лессиг АҚШ маъмурияти раҳбарлигига эришган тақдирда, сайлов кампаниясининг молиялаштирилишини қайта ислоҳ қилиб, сўнгра ўз вазифаларини вице-президентга юклаб, истеъфога чиқишга ваъда берган.

Маълумот ўрнида, Washington Post газетасида 5 август куни чоп этилган шов-шувли мақолада “катта пуллар”нинг АҚШ сиёсий тизимига таъсири ҳақида сўз бориб, сайловолди ташвиқот ишларини молиялаштириш борасида бадавлат донорлар етакчилик қилаётгани, улар асосан республикачиларни қўллаб-қувватлаётганига урғу қаратган эди.

Ушбу маълумотни яқинда The New York Times газетаси томонидан Сайловлар бўйича федерал комиссия тақдим этган ҳисоботлар асосида олиб борилган изланишлар натижалари ҳам тасдиқлади. Унга кўра, айни пайтда АҚШдаги сайлов кампанияси учун йиғилган барча маблағларнинг қарийб ярми 400дан камроқ оила ҳиссасига тўғри келади.

“New York Times томонидан ўтказилган Сайловлар бўйича федерал комиссия ва Ички даромадлар хизмати (АҚШ солиқ ташкилоти) ҳужжатлари таҳлили шуни кўрсатдики, номзодлар унча катта бўлмаган даромадли америкаликлар гуруҳига қарам бўлиб қолган”, – дейилади Washington Post нашри хабарида.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар