Промоутер Тимур Дугазаев супероғир вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича чемпион Руслан Чагаев (Ўзбекистон, 34-2-1, 21 KO) ва Фрес Окендо (Пуэрто-Рико, 37-8, 24 КО) ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтадиган манзилни эълон қилди. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри хабар тарқатди.

«Чагаев ва Окендо ўртасидаги реванш жанги 17 октябрь куни Германиянинг Киль шаҳрида жойлашган «Шпаркассен-Арена»да бўлиб ўтади. Ҳозирда Руслан Педро Диас бошчилигида АҚШнинг Майами штатида тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бу жараён тахминан 5 октябргача давом этади. Шундан сўнг Руслан Германияга учиб келади», — дея Дугазаева сўзларидан иқтибос келтиради «Р-Спорт».

Маълумот учун, Чагаев — Окендо жанги ғолиби Лукас Браунга қарши (Австралия, 22-0, 19 КО) рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Чеченистон пойтахти Грознийда Чагаев Окендо устидан очколар бўйича — 115:113, 115:113, 114:114 ҳисобида устун келганди.