Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 24 йиллиги байрами муносабати билан «Ўзбекистон халқларининг маданий-тарихий меросини, мамлакатимизда мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқларни оммалаштириш бўйича фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзуида давлат грантлари ажратиш учун қўшимча танлов эълон қилади. 
Танловга давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги мақсадлардан келиб чиққан ҳолда лойиҳалар қабул қилинади:

1.Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъати, машҳур шахслар, республикада мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар тўғрисида чет тилларда ахборот тайёрлаш ва Интернет тармоғининг махсус қомусий манбаларида жойлаштириш.
2.Ўзбекистон маданияти, санъати ва адабиёти, мамлакатимиздаги мавжуд меъморий ва тарихий ёдгорликлар, ЮНЕСКО бутунжаҳон маданий мероси объектларининг ёрқин намуналари тўғрисидаги ахборотни хорижий аудитория ўртасида тарғиб этиш.
3.Ўзбекистон халқларининг бой тарихий-маданий меросини акс эттирувчи ноёб экспонатлар мавжуд бўлган мамлакат музейлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва Интернет тармоғи орқали тарқатиш.
4.Ўзбекистон халқларининг номоддий маданий меросини (халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати, фолклор ёдгорликлари, миллий байрамлар, фестиваллар, миллий таомлар ва бошқалар) хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш.
5.Туризмнинг тарихий-илмий, экологик, фаол, гастрономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда маданий-тарихий жозибадорлигини кучайтириш.
6.Интернет тармоғида Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бағишланган махсус манбаларни чет тилларда вужудга келтириш.
7.Хорижий аудитория ўртасида Ўзбекистон халқлари тарихи ва маданиятини оммалаштиришга, мамлакатимизнинг тарихий-маданий меросига, табиатининг гўзаллиги ва хилма-хиллигига қизиқиш уйғотишга қаратилган фототанловлар ташкил этиш ва ўтказиш.
8.Жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва маросимларини сақлаш ҳамда ривожлантириш бўйича мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш.
9.Ўзбекистон ташқи ва ички сиёсатининг муҳим жиҳатларини, ўтказилаётган сиёсий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларини акс эттирувчи холис ва ишончли ахборотни инглиз ҳамда бошқа чет тилларида тарқатиш мақсадида Интернет тармоғида махсус сайтларни ишлаб чиқиш ва яратиш.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
1.Лойиҳага оид талабнома тақдим этилаётганлиги ҳақида ННТва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган кузатув хати.
2.Давлат гранти учун www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда ёзилган лойиҳага оид талабнома.
3.Ташкилот давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси.
4.Ташкилот муҳри билан тасдиқланган уставнинг кўчирма нусхаси (охирги ўзгариш ва қўшимчалари билан).
5.Агар лойиҳа лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, лицензиянинг кўчирма нусхаси.
6.Манфаатдор Давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномалари, илтимосномалари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа бўйича ажратиладиган грант миқдори – 25 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2015 йил 29 августдан 6 октябрга қадар қабул қилинади.

Ҳужжатлар 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уйда жойлашган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига юбориладиган «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) қабул қилинади.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.