Евро-2016 саралашининг 3та гуруҳида 8-тур ўйинлари ўтказилди

Спорт 07 Сентябрь 2015 2151

6 сентябрь оқшомида Евро-2016 саралаши босқичининг А, В ва Н гуруҳларида 8-тур ўйинлари ўтказилди.

А гуруҳида Исландия Қозоғистон билан 0:0 ҳисобидаги дуранг натижадан кейин гуруҳда муддатидан олдин камида иккинчи ўринни олиш имкониятини таъминлади ва ўз тарихида илк марта Европа чемпионатига йўл олди.
Шунингдек, бу турни сафарда Латвияга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган чехлар ҳам турнирга муддатидан олдин чиқишди.
Туркияда мезбонлар ва Голландия терма жамоаси ўртасида ўтказилган муҳим ўйинда Фотиҳ Терим шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Агар ўринлар кейинги 2 тур натижаларига кўра ўзгармаса, Голландия 2016 йили Францияга бормайди.

Исландия – Қозоғистон 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар: Гудмундссон (20), Жолчиев (30), Нусирбоев (40), Суюмбоев (64), Логвиненко (70), Меркель (75), Гуннарссон (80).
Четлатиш: Гуннарссон (89).

Латвия – Чехия 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 13 Лимберски, 0:2 – 25 Дарида, 1:2 – 73 Зюзин.
Огоҳлантиришлар: Максименко (45), Дубра (55).

Туркия – Голландия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 8 Озъяқуб, 2:0 – 26 Туран, 3:0 – 85 Йилмаз.
Огоҳлантиришлар: Туран (24), ван Перси (36), ван дер Виль (62), Озбайракли (69), Балта (74), Озъяқуб (75), Туфан (87).

 

В гуруҳида ҳам Уэльс ва Бельгия терма жамоалари гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал қилишди. 8-турда Уэльс Исроил билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва очколари сонини 18тага етказиб, гуруҳ етакчилигини сақлаб қолди. Сафарда Кипрни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бельгияликлар эса 17 очко билан иккинчи ўринда кетишмоқда. 6 сентябрь куни Босния ва Герцоговина Андоррани 3:0 ҳисобида енгди, лекин бу терма жамоа биринчи ва иккинчи ўрин учун курашдан чиққан. Учинчи ўринда 13 очкога эга исроилликлар, тўртинчи ўринда 11 очко билан боснияликлар жойлашишган.

Кипр – Бельгия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 86 Азар.
Огоҳлантиришлар: Антониадис (47), Деметриу (61), Икономидис (73), Компани (90).

Босния ва Герцеговина – Андорра 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 14 Бичакчич, 2:0 – 30 Джеко, 3:0 – 45 Лулич.
Огоҳлантиришлар: Ибишевич (21), Мартинес (53), Айяла (63), Хаджич (66), Ребес (71).
Четлатишлар: Бешич (63), Родригес Сория (64).

Уэльс – Исроил 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар: Дабур (18), Даса (45), Дгани (56), Натхо (56), Ричардс (59), Битон (61), Робсон-Кану (79).

 

Н гуруҳида эса саралаш босқичи якунланишига 2 тур қолганида вазият чигаллашган. Шу пайтгача гуруҳда биринчиликни бермай келган Хорватия терма жамоаси сафарда 0:2 ҳисобида норвегларга мағлуб бўлгач, учинчи ўринга тушиб кетди. Италия эса ўз майдонида Болгарияни 1:0 ҳисобида енгиб, очколари сонини 18тага етказган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Айни вақтда Норвегияда 16, Хорватияда 15 очко тўпланган. Болгария 8 очко билан 4чи ўринда қолди. Гуруҳ аутсайдерлари Мальта ва Озарбайжон ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Норвегия – Хорватия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 51 Бергет, 2:0 – 69, автогол Чорлука.
Огоҳлантиришлар: Врсалько (36), Форрен (38), Брозович (50), Тофт-Содерлунд (59), Олич (71), Хегли (75).

Мальта – Озарбайжон 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 36 Амиргулиев, 1:1 – 55 Мифсуд, 2:1 – 71 Эффионг, 2:2 – 80 Амиргулиев.
Огоҳлантиришлар: Эффионг (45)


Италия – Болгария 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 6, пенальти де Росси.
Огоҳлантиришлар: Минев (58), Рангелов (80), Дьяков (85).
Четлатишлар: де Росси (55), Мицански (56).

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар