Европа Иттифоқи Украина билан виза тартибининг бекор қилинишининг охирги шартини айтиб ўтди

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 3293

Украина билан Европа Иттифоқи ўртасида визасиз тартиб Украинада антикоррупцион сиёсатнинг самарали дастури амалга оширилгандан кейин киритилади. Бу ҳақда ЕИнинг Украинадаги ваколатхонаси вакили Ян Томбинский маълум қилди, деб хабар бермоқда MigNews нашри

“Биз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, Украинада адлия ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш тармоғини қайта шакллантиришга ёрдам бераётган Европа миссияси ҳамда бизга антикоррупцион сиёсатнининг барча зарур жиҳатларини яратишда кўмаклашаётган Европа кенгаши билан бирга ишламоқдамиз. Чунки улар ҳам Украина ва Европа давлатлари ўртасидаги визасиз тартиб имкониятларини яратиш учун бизга зарур ва уни ёдда тутиш керак”, деб Томбинскийнинг сўзларини келтирмоқда нашр.

Киев 2016 йил бошида ЕИ билан визасиз тартиб ўрнатилишига умид билдирмоқда, бироқ бундан аввал у Европанинг бир қатор шартларини бажариши керак.

Аввалроқ Европа Украинага чегараларда паспорт назорати тизимини такомиллаштириш ва биометрик ID-карт кўринишидаги Европа намунасидаги ички паспортларни киритиш талабларини қўйди. Украина ҳали бундай ҳужжатларни беришни бошламади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар