"Бавария" жамоасининг собиқ бош мураббийларидан бири Феликс Магат айни дамда бундеслигада мюнхенликларга тенг келадиган рақобатчи йўқлиги ва уларнинг гегемонлиги келгусида ҳам давом этиши ҳақида фикр билдирди.

"Агар жамоа Европа майдонларида ҳам яхши натижаларга эришишни истаса, бундеслигада нимадир ўзгариши керак. Биз тан олишимиз керакки, айни вақтда ички чемпионат доирасида уларнинг тенги йўқ.
"Бавария"ни қувиб ўтишнинг иложи бўлмай қолди. Бу жамоа кейинги 10 йил давомида ҳам Германия чемпиони бўлаверади", дейди Магат Sport1 нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Магат 2004-2007 йиллар мобайнида "Бавария" бош мураббийи сифатида ишлаган, шундан кейин "Вольфсбург" ва "Шальке" жамоаларини бошқарганди. Унинг охирги иш жойи Англиянинг "Фулҳэм" жамоаси бўлиб турибди.