6 сентябрь куни Страсбург раввинлари Иккинчи Жаҳон уруши йилларида тиббий тажрибалар қурбони бўлган яҳудийларнинг қолдиқларини дафн қилишди. Бу ҳақда The Jewish Press нашри ёзмоқда.

Жорий йилнинг июлида 1952 йили тиббиёт ходими ва олим Август Хирт томонидан инсонларда олиб борилган экспериментлар тафсилотлари ёритилган мактуб топилди.
Уруш йиллари Хирт ишлаган Страсбург тиббий мактабига 86 яҳудийнинг танаси келтирилган. Уларнинг айримлари урушдан сўнг дафн қилинган, айримлари эса яширилиб, илмий мақсадларда қўлланиб келинган.

Мактуб ўрганиб чиқилгач, мактаб лабораториясидан марҳумларнинг қолдиқлари яшириб қўйилган идишлар топилди.