Германияда ҳукмрон коалиция қочқинлар эҳтиёжига 6 млрд евро ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

2015 йил январидан буён Европага 340 минг қочқин келиб тушди. Европага Суриядан қочқинлар кела бошланиши билан қитъада миграцион инқироз бошланиб кетди.
Суриялик муҳожирларга ёрдам пакети канцлер Ангела Меркель ва унинг ўринбосари Зигмар Габриэлнинг баёнотида эълон қилинди. Бундан ташқари, қиш учун иссиқ бошпаналар тайёрлаш ишлари бошланиши маълум қилинди.