«ПСЖ» клуби ёзги трансфер пайтида «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишга ҳаракат қилгани маълум бўлди.

Globo Esporte нашри маълумотига кўра, парижликлар 30 ёшли португалиялик футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишган, аммо "Реал" раҳбарияти дарҳол рад жавобини берган.

"ПСЖ" ёзги трансферлар вақтида Роналду бўйича аниқ таклиф билан чиққан ягона жамоа бўлган. Шу билан биргаликда, футболчи кейинги ёзда ўз жамоасини ўзгартириш эҳтимоли йўқ эмаслиги айтилган.

Аввалроқ, "Реал" "ПСЖ"нинг Роналду бўйича 120 миллион евродан иборат таклифини рад қилгани ҳақида маълумот тарқатилганди.