Ҳиндистон жанубида чақмоқ уришидан 23 киши вафот этди

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 1817

Ҳиндистон жанубида 23 киши чақмоқ уришидан вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабарига асосланган ҳолда Deccan Chronicle нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида ҳалок бўлганларнинг катта қисми қишлоқ аҳолиси бўлиб, улар кучли ёмғир пайтида далаларда ишлаётган бўлган.

Шунингдек, табиий офат крикет бўйича аёллар ўртасидаги учрашувнинг тўхтатилишига ҳам сабаб бўлган. Ўйин вақтида статион яқинидаги дарахтга чақмоқ урилган.

Кўпроқ янгиликлар