Исландия терма жамоаси Евро-2016 турнири учун саралаш босқичидаги иштирокини муваффақиятли равишда ўтказди ва муддатидан олдин гуруҳдан чиқди.

Шу тариқа, Исландия футбол тарихида Европа чемпионатига чиққан давлатлар орасида энг кам аҳолига эга давлат бўлиб турибди.

Маълумот учун, айни вақтда Исландияда 330 минг атрофидаги киши истиқомат қилади.