Испаниянинг Валенсия шаҳрида муҳожирлар учун лагердаги тўқнашувларда 5 нафар полициячи жароҳат олди, деб маълум қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

40 дан ортиқ муҳожир тўполон кўтарди ва қочиб кетмоқчи бўлди. Улар полицияга қарата таёқ ва тошлар отганлари айтилмоқда.

Тартиббузарлар муҳожирлар марказини ёқиб юборишмоқчи бўлди.
Полиция уларни тинчлантириш учун резина ўқлар отишга ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллашга тўғри келди.