Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Жером Боатенг жамоа собиқ яримҳимоячиси, мавсумлар оралиғида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби сафига ўтиб кетган Бастиан Швайнштайгернинг, матбуотда эълон қилинган «Манчестер Юнайтед» — «Бавария»га қараганда буюкроқ клуб», деган гапига изоҳ бериб ўтди.

«Мен бу гапни айнан шу маънони англатади, деб ўйламайман. Менимча Бастиан бу ўринда иккала жамоанинг жаҳон миқёсидаги тутган ўрнини назарда тутган. «Манчестер Юнайтед» тез-тез АҚШга бориб туради. Менимча айнан шу сабабдан у ерда жамоани яхши билишади. «Бавария» эса энди бу мамлакатга боришни бошлади», — дея Боатенгнинг сўзларидан иқтибос келтиради Kicker.