Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш лойиҳаси тасдиқланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 35.7 млн долларни ташкил қилади.
Лойиҳа Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг портландцемент ишлаб чиқариш бўйича қувватини йилиги 1 млн тоннага етказишни кўзда тутади.

Бугунги кунда бу кўрсаткич 760 минг тоннага тенг.
Қурилиш ва монтаж ишлари, жами 29 млн сўмлик ишлар Туркиянинг Dal Teknik Makina Ticaret ve Sanayi A.S. компанияси томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон реконструкция ва ривожлантириш фонди кредити (14 млн доллар), комбинатнинг ўз маблағлари (9 млн доллар) ва “Ипотека-банк” кредити (12.8 млн доллар) ҳисобидан молиялаштирилади.
Объект 2016 йил сентябрида фойдаланишга топширилади.