KUN.UZ дайжести: 6 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 5690

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 6 сентябрь куни рўй берган энг муҳим хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкентда янги трамвай йўли қурилиши бошланди>>

Тошкентда собиқ “Ташсельмаш” заводидан Авиақурувчилар шаҳарчасига борадиган янги трамвай йўли қурилиш бошланди.

 

ИШИДнинг 2 қўмондони Ироқ ҳарбийлари томонидан ўлдирилди>>

ИШИДнинг 2 қўмондони Ироқ ҳарбийлари томонидан ўлдирилди. Ўлдирилганлар ичида 2 нафар қўмондон ҳам бор. Булар асли саудиялик бўлган, янги жангарилар тўплашга масъул Муҳаммад Қосим ал-Воҳим ҳамда мотобатальон қўмондони, асли саудиялик Абдулла ал-Ғанимийдир.


Тожикистонда Назарзоданинг янги тарафдорлари қўлга олинди>>

Тожикистонда исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларини қўлга олиш давом этмоқда.

 

Qatar Airways’га тегишли Boeing турбулентлик зонасига кириб қолиши оқибатида 40 киши жабрланди>>

Айтилишича, самолёт Доха-Манила рейсини амалга ошираётган бўлган. Манилага яқинлашга учувчи биринчи бўлиб қўнишга рухсат сўраган ва буни борда жабрланганлар борлиги билан тушунтирган.

 

Генерал Назарзоданинг укаси таслим бўлди>>

Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, исёнчи генерал-майор Абдуҳалим Назарзоданинг укаси Мирзоҳаёт Назаров ҳукумат кучларига таслим бўлди.

 

Венгрия ТИВ: миграцион инқироз сабаби ЕИ сиёсатчиларининг масъулиятсизлигидир>>

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто миграцион инқирознинг сабаби сифатида айрим европалик сиёсатдонларнинг масъулиятсиз баёнотлари ва хатти-ҳаракатларини кўрсатди.

 

Қиролича Елизавета II Британиянинг бутун тарихи давомидаги энг машҳур монарх деб тан олинди>>

Қироличага респондентларнинг 27 фоизи овоз берди. Бу кўрсаткич машҳурлик борасида ундан кейин келаётган икки монарх тўплаган умумий овоздан кўпроқни ташкил қилди: 1533 йилдан 1603 йилгача ҳукмронлик қилган қиролича Елизавета I га сўралганларнинг 13 фоизи ўз овозини берди. ХХ асрнинг бошида ўз ҳукмронлигини якунлаган қиролича Викторияга эса 12 фоиз респондентлар овоз берди.

 

Греция АҚШнинг талабига кўра Россияга ўз осмонини ёпишдан бош тортди>>

5 сентябрь куни Грециядаги АҚШ элчихонаси Греция ҳукуматига Россия самолётларига Афина ҳаво ҳудудидан парвоз қилишни тақиқлашни сўраб мурожаат қилди. АҚШ рад жавобини олди, бунга сабаб эса оддий – греклар Россия билан муносабатларни бузишни исташмаяпти.

 

Эстония ва АҚШ Россия чегарасида ҳарбий машғулотлар бошлади>>

АҚШнинг 173-ҳаво-десант бригадаси аскарлари Эстония мудофаа кучларининг 2-пиёда бригадаси батальони ҳарбий хизматчилари билан бирга ўқув машғулотлар бошлади.

Рим папаси Европа католикларини қочқинларга ёрдам беришга чақирди>>

“Ҳар бир диний жамоа, ҳар бир ибодатхона, ҳар бир черков биттадан оилани қабул қилади”, - деди у Римдаги Авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтган ибодат чоғда.

Кўпроқ янгиликлар