Лавров: Москва ҳеч қачон Сурия ҳукуматига ҳарбий техника етказиб берганини яширгани йўқ

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 4294

Москва ҳеч қачон Сурия ҳукуматига ҳарбий техника етказиб берганини яширмаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтди.

“Лавров бундай ёрдам ҳар доим кўрсатилганини ва кўрсатилишда давом этилишини, Россия бу фактни ҳеч қачон яширмаганлигини ва Сурия расмий ҳукуматининг террорчиларга қарши курашини ҳар доим қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб ўтди”, - деди ТИВ вакили Мария Захарова ТАСС агентлигига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, Лавров Россия халқаро коалицияни Сурия расмий ҳокимияти вакиллари билан ҳамкорлик қилишга чақириб келганини эслатиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар