Футбол бўйича Люксембург терма жамосининг 15 нафар ўйинчиси 2016 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида Беларусь жамоасига қарши ўйиндан олдин ошқозон-ичак фаолияти бузилишидан азият чекишмоқда. Учрашув 8 сентябрга белгиланган. Бу ҳақда Luxemburger Wort газетаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, футболчилар 6 сентябрь куни кечки овқат пайтида заҳарланган бўлишлари мумкин. Нашрнинг маълумотларига кўра, лағмон билан тортилган болоньезе соуси бунга сабаб бўлиши мумкин. Айнан шу таом истеъмол қилгандан кейин 15 футболчи кечаси безовталаниб, ҳожатхонага тез-тез қатнаганидан шикоят қилган. Ҳозир футболчилар дорилар қабул қилишмоқда.
“Биринчи навбат суюқликнинг йўқолишини қоплаш керак. Биз касалликнинг аниқ сабабларини айта олмаганимиз учун аломатларга қараб иш тутмоқдамиз”, дейди жамоа шифокори Роберт Юберти.

Маълум қилинишича, футболчилар 7 сентябрь куни эрталаб ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган. Люксембург футбол федерацияси бош котиби Йоэль Вольфф УЕФАга учрашувни бошқа санага кўчириш имкони бўйича мурожаатнома юборди. Ҳозирча УЕФАдан ҳеч қандай жавоб олинмади, бироқ учрашувнинг кўчирилиши имкониятлари паст баҳоланмоқда. Люксембург бош мураббийи ва футболчилар ўйинни ўз вақтида ўтказишни исташяпти.

Учрашув 8 сентябрда Борисовода Тошкент вақти билан 01:45 да бошланиши керак.