Маҳмуд Намозов болалари ҳақида: ўртамиёна бўлиб ҳуштак эшитгандан кўра бошқа соҳанинг устаси бўлсин

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 2887

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов нега фарзандларини санъат соҳасига яқинлаштирмаганини тушунтириб берди. “Чунки санъатда ўртамиёналик кетмайди, - деди у “Оила даврасида” нашрига берган интервьюсида.

– Бундан ташқари, санъатнинг юки оғир. Ҳар соҳанинг ўз устаси бармоқ билан санарли. Болаларим санъат йўлини танламоқчи ҳам бўлишди. Аммо истамадим, бошқа соҳаларга йўналтирдим. Чунки ўртамиёна бўлиб ҳуштак эшитгандан кўра, бошқа соҳада ўз ишининг устаси бўлиб, олқиш олган маъқул”.

“Танлаган соҳангизнинг чин эгаси бўлмасангиз, ишдан завқ ололмайсиз”, - қўшимча қилди санъаткор.

Кўпроқ янгиликлар