Мексика ҳукумати 2014 йилда изсиз йўқолган 43 талабани қидиришни қайтадан бошлайди

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 1959

Мексика ҳукумати 2014 йилнинг сентябрь ойида 43 нафар талабанинг бедарак йўқолгани юзасидан янги тергов ишини олиб боради. Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакат бош прокурори Арели Гомес баёнотига асосланиб хабар берди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Америка давлатлари комиссияси экспертларидан иборат халқаро мустақил гуруҳ бунча миқдордаги жасадларни ёқиб юбориш имконсиз, деган хулосага келган. Комиссия маълумотларга кўра, бунинг учун жиноятчиларга 30 тонна ёғоч, 13 тонна автомобиль шиналари ва сезиларли даражада кўп вақт керак бўлади.

Гомеснинг маълумотига кўра, янги тергов-суриштирув ишлари олий тоифадаги суд-тиббиёт мутахассислари жалб этилган ҳолда олиб борилади. Бош прокурорнинг таъкидлашича, ҳукумат тергов ишларини давом эттириш учун экспертларнинг мамлакатда қолиш муддатларини узайтиришга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг сентябрь ойида талабалар намойишига полиция ва босқинчилар тўдалари ҳужум қилганида 43 нафар талаба изсиз ғойиб бўлган эди. Айрим тахминларга кўра, улар ўлдирилиб, жасадлари Мексиканинг Кокола туманида ёқиб юборилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар