Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқмўла вилоятида ўтаётган Агрофорум доирасида қилган чиқишида нон нархини нормаллаштиришни ваъда қилди. Бу ҳақда BNews.kz портали хабар бермоқда.

“Албатта, давлат қишлоқ хўжалигини, бизнесни қўллаб-қувватлайди. Лекин тадбиркорнинг ўзи ҳам нимадир қилишга интилиши лозим. Давлат субсидия ажрата олмай қоладиган вазиятлар ҳам бўлади. Ана шунда нима қиласиз? Колхозчиларга ўхшаб юришни бас қилинг”, - деди у.
“Биз истеъмолчи учун нон нархини нормаллаштиришимиз керак. Ҳозирча у нормал эмас”, - таъкидлади Қозоғистон етакчиси.