Шу йилнинг октябрь ойида Opel ва Chevrolet брендлари Россия бозоридан кетиши мумкин. Бу ҳақда РБК нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, айни пайтда омборхоналарда ушбу бренд остида ишлаб чиқарилган 6 минг машина қолмоқда. Москва ва Санкт-Петербургда Chevrolet Cruze ва Aveo, Opel Mokka ва Astra сингари машҳур моделлар кам миқдорда қолмоқда.