Ўзбекистон спортчилари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро жанг санъатлари фестивалида Гран-при соҳибига айланди. Ўзбек жанг санъати усталари тадбир меҳмонлари бўлган кореялик спортчилардан ўтиб кетиб, биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Фестиваль доирасида Ўзбек жанг санъати федерацияси асосчиси ва раҳбари Пўлат Усмонов Филиппин, Россия, Корея, Ҳиндистон, Мьянма ва Камбоджа вакиллари учун амалий семинар ўтказиб, унда ўзбек жанг санъати сирларини кўрсатиб бердилар. Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш марказининг хабар беришича, бошқа мамлакатда ушбу спорт тури бўйича секциялар ва федерациялар очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Федерация яқин келажакда штаб-квартираси Тошкент шаҳрида жойлашадиган халқар структура яратишни режалаштирмоқда.
Федерациянинг 6 йиллик давомида республикада ушбу спорт тури билан шуғулланувчи 40 минг мутахассис етиштириб чиқарилди. Уларнинг яримини хотин-қизлар ташкил қилади.