Ўзбекистонда ишга жойлаштириш бирлашган идоралари ташкил этилиши эълон қилинди

Ўзбекистон 07 Сентябрь 2015 2686

Тошкентда ва Сирдарё вилоятида 2015-2016 йилларда ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи дастлабки бирлашган идоралар очилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Жаҳон банки билан биргаликда амалга оширилмоқда. Бу идоралар аҳолини жойларда иш билан таъминлаш самарадорлигини ошириши кутилмоқда.
2015-2016 йилларда Тошкент ва Сирдарё вилоятида иккита дастлабки идоралар очилади. Сўнгра шундай идоралар мамлакатнинг барча вилоятларида пайдо бўлади.

Ҳозир Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги жойлардаги меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари фаолиятини оптималлаштириш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқмоқда. Бу таклифларни info.mehnat.uz электрон адресига юбориш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар