2015 йил 28 августда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Маданият ва санъат атамаларининг изоҳли луғати” номли янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. 

Китоб Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган. Тадбирни Миллий кутубхона директори Асаджон Хўжаев очиб берди. Тақдимотни Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти проректори Гўзал Холиқулова олиб борди.
Учрашув давомида социология фанлари доктори, профессор Абдусалом Умаров, социология фанлари доктори, профессор Мансур Бекмуродов, олим Абдулла Аъзамов, Ғафур Ғулом номидаги НМИУ бош муҳаррири Илҳом Зоиров нутқ сўзладилар.

Тақдимот давомида янги нашрнинг бир қатор йўналишлар, жумладан ёшларнинг маданий-
ақлий салоҳиятини оширишдаги муҳим ўринга эгалиги таъкидлаб ўтилди.