Сурия ҳукумати билан мамлакатдаги инқирозни бартараф этиш борасида ҳамкорлик давом эттирилади, дея эълон қилди расмий Кремль.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қайд этишича, у Россия томонидан Сурия ҳукуматига кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳажмининг оширилиши ҳақида маълумотга эга эмас.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россиянинг ИШИДга қарши кураш олиб боришига ҳали эрта эканини маълум қилган эди.