Украина президенти Пётр Порошенко агар Донбассда сайловлар ўтказиладиган бўлса, бу Россиянинг Минск келишувларидан воз кечганлигини англатишини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Агар “сохта” сайловлар ўтадиган бўлса, ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилса ва катта миқёсдаги қарши ҳужум ташкил этилса... бу Россиянинг Минск жараёни остига Россия президенти имзосини қўйиб зиммасига олган мажбуриятлардан воз кечганини англатади”, деб айтди Порошенко.