Расмий Киев Донбассдаги вазиятни ҳал қилишнинг захира режасини ишлаб чиқмоқда, деб маълум қилди Украина президенти Пётр Порошенко. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Порошенко шу билан бирга Украина Минск келишувларига содиқ қолишини таъкидлаб ўтди.
“Мен тинчлик ва мустақилликни сақлаб қолишга умидни сўндирмаган ҳолда, “Б” режа устида фаол иш олиб бормоқдаман”, деб айтди Порошенко.

Аввалроқ Украина президенти мамлакат конституциясига марказсизлантириш бўйича тузатишлар киритилиши Донбасснинг Украина назоратига дипломатик йўл билан қайтарилишига ишончи комил эканлигини айтган эди.