Путин Марказий клиник шифохонада даволанишни маъқул кўришини айтди

Жаҳон 07 Сентябрь 2015 2682

Россия президенти Владимир Путин агар соғлиғида муаммолар пайдо бўлса, ҳамиша Марказий клиник шифохонага мурожаат қилишини айтди. Бу ҳақда Путин “Россия 24” телеканалида эфирга узатилган “Умумроссия халқ фронти”нинг “Сифатли ва ҳаммабоп тиббиёт учун!” деб номланган анжумани йиғилишида маълум қилди.

“Мен даволанишни эмас, спорт билан шуғулланишни афзал кўраман. Агар соғлиғимда қандайдир муаммо туғилса, унда тўғри Марказий клиник шифохонага мурожаат қиламан. Бу азалдан одат бўлиб қолган – барча тегишли давлат мажбуриятларини бажарадиган одамлар у ерда даволанадилар”, деб айтди Путин.

Аввалроқ Путин россиялик амалдорларнинг хорижда даволаниш муаммоларини хорижда банк ҳисоб рақамларига эга бўлишдек гап эканлигини айтган эди.

Кўпроқ янгиликлар