Қашқадарёлик Актам Қаюмов 2 кишини ўлдиришда айбланиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, Актам Қаюмов юк машинаси ҳайдовчиси Н. Ғаниевнинг қўлида ёрдамчи бўлиб ишлаган. Бир куни у устозининг ўғиллари Зиёдулла ва Жамшид билан бир даврада ўтириб қолди. Даврага йигитларнинг дўстлари қўшилди. Давра анча кенгайиб, дастурхонда спиртли ичимликлар кўпайиб кетгач, дўстлар ақлини йўқота бошлади.

Арзимаган сабаб билан келиб чиққан жанжал муштлашувга ўтиб кетган. Зиёдулла жанжални бир амаллаб тинчитиб, дўстларини уй-уйларига тарқатиб юборган. Лекин ўзидан ёш йигитлардан таёқ еганига чидай олмаган Актам Қаюмов аламини чиқариш учун у билан муштлашган икки болани ҳоли жойга чақириб, муштлашувни давом эттирган. Муштлашувда оғир жароҳатлар олган йигитлар шифохонада ўзига келмай оламдан ўтган.