"Индепендент" жамоасининг ёш аъзоси Лукас Патанелли "Реал Мадрид" скаутлари назарига тушиб қолди. Бу ҳақда Libero нашри хабар берган.

"Клуб 15 ёшли истеъдодли футболчини 2 йилдан буён кузатиб келмоқда, натижа эса - аъло! Шу боисдан Аргентинада "янги Месси" деб аталаётган футболчини "бланкослар" қўлга киритишни режалаштирган. Лукас универсал футболчи бўлиб, ҳужумчи, вингер ва плеймейкерлик нуқталарида тўп сура олади", дейилади хабарда.