Самарқанднинг Боғи Баланд ва Регистон маҳаллари ўртасида жойлашган футбол стадиони Мустақиллик куни арафасида реконструкция қилинди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинди.

Реконструкция ишларига 130 млн сўм сарфланди. У Sam Antep Gilam Туркия-Ўзбекистон қўшма корхонаси, шунингдек, ака-ука тадбиркорлар Облақул ва Ориф Файзуллаевларнинг ҳомийлиги ёрдамида амалга оширилди.
Стадион “Регистон” маҳаллалараро ёшлар футбол марказига тегишли.
“Марказимизнинг асосий мақсади болалар футболини ривожлантириш, - дейди марказ директори Облақул Файзуллаев.

– Айни пайтда бизнинг тарбияланувчиларимиз турли турнирларда иштирок этмоқда, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурмоқда. Фаррух Сайфуллаев, Темур ва Аминжон Файзуллаевлар “Насаф” ва “Динамо Самарқанд” жамоаларининг энг футболчиларидан ҳисобланади. Бир қанча битирувчиларимиз Россиянинг турли клубларида тўп сурмоқда. Марказ тарбияланувчиси Далер Собиров Япония футбол коллежида таҳсил олмоқда”.

Стадионнинг очилиши муносабати билан “Регистон” жамоаси Жомбой туманининг “Ҳалвойи” жамоаси билан учрашув ўтказди, унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.