Санкт-Петербург шаҳри Европадаги энг яхши сайёҳлик йўналиши деб топилиб, World Travel Awards мукофоти билан тақдирланди.
Италиянинг Сардиния шаҳрида ўтказилган тақдирлаш маросимида Санкт-Петербургнинг "ўзига хос бой тарихи" ва "кўп асрлик урф-одатлар ва ёрқин келажакка эгалиги" таъкидланди. Бу ҳақда World Travel Awards хабар берган.

Ушбу маросимда Lufthansa компаниясига Европадаги энг яхши авикомпания учун бериладиган мукофот топширилди. Қайд этиш керакки, Lufthansa бу номга қаторасига бешинчи бор сазовор бўлмоқда. Forte Village Resort компанияси эса Европа ва Италиядаги энг яхши курорт сифатида 4та мукофот қўлга киритди.

Бундан ташқари, Europcar ва Cornelia Diamond Golf Resort & Spa (Туркия) курортларига ҳам Европа миқёсидаги махсус мукофотлар тақдим этилган.

Шу йилнинг 12 декабрь кунида Марокашда World Travel Awards тақдимотининг финал босқичи ўтказилади.