Стокгольмда ирқчиликқа қарши ва қочқинларни қўллаб-қувватловчи охирги йиллардаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди. Шаҳарнинг жанубий қисмидаги Медборьярплатсен майдонида ёмғир ёғаётганига қарамасдан, 6 мингдан кўпроқ одам тўпланди.

Намойишни Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёшлар қаноти ташкил этди. Уларнинг бу ташаббусини қиролликда қочқинларни қабул қилиш ҳажмини қисқартириш ташаббуси билан чиқаётган “Швед демократлари” партиясидан бошқа барча парламент партияларидаги ҳамкасблари қўллаб-қувватлашди.

Намойишчилар орасида бош вазир Стефан Левен ҳам бўлди. “Миллионлаб одамлар уруш ва ваҳшиёна террордан қочмоқдалар. Улар мен ёки сен каби одамлар. Биз Европани қандай кўришни исташимизни ҳал қилиш вақти келди. Менинг Европам қочқинларни қабул қилмоқда. Менинг Европам девор қурмаяпти”, деб таъкидлаб ўтди Левен.