Европага қочқин қиёфасидаги 4 минг нафарга яқин ИШИД жангариси кириб олди, дея ёзмоқда Sunday Express нашри.

Газетанинг ИШИДдаги аноним агенти маълумотига асосланиб ёзишича, Европага жангариларни киритиш операцияси муваффақиятли якунланган.

Унинг сўзларини муҳожирлар кўринишидаги ўндан зиёд жангарини Европа иттифоқига ўтказишга ёрдам берган икки турк муҳожири ҳам тасдиқлашди.

Аввалроқ Венгрия чегараси орқали Австрияга етиб келган суриялик қочқинлар сони 15 минг нафардан ошгани маълум қилинган эди.