Ўтган йили тижорий кўчмас мулкига киритилган инвестиция ҳажмининг йириклиги бўйича юқори 100 та шаҳарлар рўйхатини Нью-Йорк шаҳри эгаллади, деб хабар бермоқда Cushman & Wakefield компанияси. 

“Айнан шу шаҳар дунё капиталининг энг катта улуши – 50 млрд долларни жалб қилди”, деб айтилмоқда компания матбуот баёнотида.

2-ўринни Лондон эгаллади. Шаҳарнинг тижорий кўчмас мулкига 38 млрд доллар киритилган бўлиб, бу маблағлардан 10 фоизи кўпфункционал мажмуани сотиб олиш бўйича энг йирик келишув бўлди.

3-ўринни Лос-Анжелес эгаллади, бу ерга 22 млрд доллар инвестиция қилинган.
Москва шаҳри ушбу рўйхатдан 18-ўринни эгаллаб, унинг тижорий кўчмас мулкига 2 млрд доллар инвестиция киритилган.