Украинада келишилган футбол учрашувларини ўтказишда айбдор деб топилганлар 2,5 млн. гривна миқдорида (тахминан 100 минг евро) жарима тўлайди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси текширув хизмати раҳбари Андрей Мадзяновский маълум қилган.

«Мазкур сумма у қадар катта бўлмаслиги мумкин, лекин бу доирадаги жиноятлар ичида бу маблағ яхшигина катта ҳисобланади.

Янги қонунга кўра, бу каби ҳолатлар жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлади ва айбланувчилар 2 йилдан 5 йил муддатгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин», – дея Мадзяновский «Профутбол» кўрсатувида айтган сўзларидан иқтибос келтиради ТСН нашри.

Эслатиб ўтамиз, ёзда УФФ президенти Андрей Павелко депутат ҳамкасби Андрей Кожемякинбилан биргаликда Олий Радага «Расмий спорт мусобақаларида коррупцион ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида»ги Қарор лойиҳасини киритганди.