Marvel комикс оламининг машҳур қаҳрамони – Халкнинг эгоси ўзгаради. Эндиликда Халкнинг асл исми Беннер эмас, келиб чиқиши кореялик бўлган 19 ёшли Амадей Чо бўлади. Бу ҳақда Comic Book Resources нашри ёзмоқда.

Чо илк бора 2006 йили Amazing Fantasy Vol. 2 бўлимида чиққан эди. У ақлли, сергап, келиб чиқиши кореялик бўлган ўсмир эди. Шунингдек, у Халкнинг мухлиси ҳисобланарди. Унинг образини сценарийнавис Грег Пак ва рассом Фрэнк Чо ишлаб чиққан эди.

Янги Халк, таъкидланишича, эскисидан фарқ қилади. Шу билан бирга, эски Халк – Брюс Беннернинг тарихи тугамайди. У комиксларда энди бошқа қиёфада пайдо бўла бошлайди.
Комикслар куз ойларида чиқарила бошланади.