ZTE ечимлари мураккаб бизнес-масалаларни ҳал қилиш имконини беради

Технология 07 Сентябрь 2015 1442

Дунёнинг 160 та мамлакатида ўз фаолиятини олиб бораётган Хитойнинг ZTE корпорацияси иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун сифатли маҳсулотлар ва мукаммал ечимларни таклиф қилади.
Ҳозирги пайтда корпорация телекоммуникация, саноат, қуёш энергетикаси, соғлиқни сақлаш, транспорт тизими, интеллектуал таълим каби турли соҳалардаги энг замонавий технологияларни ишлаб чиқмоқда.
Хусусан, айни дамда ZTE ширкати иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун 50 дан ортиқ ечимларни таклиф қилмоқда. Хитой компанияси шунингдек истеъмолчилар учун мўлжалланган маҳсулотлар – телефонлардан тортиб смартфон ва планшетларгача ишлаб чиқаради.
ZTE компаниясининг бу йўналишларда тўплаган тажрибаси ва самарали фаолияти бутун дунёдаги мижозларга ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш ва тармоқда етакчига айланиш имконини бермоқда.
ZTE тизимлари бутун жаҳон бўйлаб турли давлат ва тижорат муассасаларида кенг қўлланиб келинмоқда. Шуниси эътиборлики, Fortune – 500 руйхатига кирган етакчи халқаро операторлар ва ширкатлар ZTE технологиялари ва ечимларидан фойдаланадилар.


Ҳукуматлар ва хусусий компаниялар учун АКТ ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ZTE ширкати фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу йўналишда компания катта тажрибага эга бўлиб, 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида айнан шу масалалар билан шуғулланиб келмоқда.
Телекоммуникацион секторда корпорация бутун дунё бўйлаб 500 дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатади. Компания 5 авлод технологияси (5G) устида ишламоқда ва бу борада катта натижаларга эришди.
Шунингдек, корпорация транспорт соҳаси учун ҳам самарали ечимларни таклиф қилмоқда. Компания маҳсулотлари орасида – «ақлли темир йўллар», «ақлли транспорт тизими», жамоат транспорти учун универсал электрон карталар, электрон ҳайдовчилик гувоҳномалари кабиларни санаб ўтиш мумкин.


Шунингдек, ZTE таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари учун ҳам илғор технологияларни таклиф қилади. «Интеллектуал мактаблар», «интеллектуал коллежлар», «интеллектуал шифохоналар» ва бошқалар шулар жумласидандир.
ZTE ахборот тизимлари аввало одиий фуқароларга мўлжалланиб, улар самарали хизматлардан фойдалана олишларига қаратилган. Бу технологиялар давлат ва компанияларга йилига ўн миллионлаб, ҳатто миллиардлаб пул мақблағларини тежаш имконини беради.
Янги технологиялар ва ечимларни ишлаб чиқишда компанияга қарашли илмий-тадқиқот марказлари (R&D-марказлар) катта ўрин тутади. ZTE илмий-тадқиқот марказлари 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида янги имкониятлар эшикларини очадиган технологияларни ишлаб чиқмоқда. Ҳозирда компания Хитой, АҚШ, Франция ва Швецияда 18 та R&D-марказга эга.
ZTE шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикасида 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бу давр мобайнида компания Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб, илғор коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини, маҳаллий аҳоли учун иш жойларини тақдим этиб, инсонларнинг коммуникация технологиялари ҳақидаги билимларини ошириб келмоқда.
ZTE корпорацияси 1985 йили Хитойнинг Шеньчжене (Shenzhen) шаҳрида ташкил этилган, унинг бош қароргоҳи ҳозиргача айнан шу масканда жойлашган. 1997 йили компания Шэньчжэнь фонд биржаси листингига киритилди, 2004 йилнинг декбрида эса Гонконг фонд биржасида рўйхатдан ўтди. Шунингдек ZTE Hang Seng China Enterprises Index индекси такибига киритилган.
Бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ZTE ваколатхоналари ва тадқиқот марказлари жойлашган бўлиб, уларда 10 минглаб инсонлар меҳнат қиладилар. Компания 140 та мамлакат ва минтақага асбоб-ускуналар ва хизматларни етказиб беради ва Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500 дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатади. 

Реклама хуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар