Алоқа оператори “Beeline” миллий матбуот-анжумани доирасида сўнги беш ой мобайнидаги компаниянинг ютуқлари ва асосий якунларини сарҳисоб қилди. Матбуот ходимларининг диққат-эътиборлари қаратилган лойиҳалар “Смартфонлар учун энг зўр оператор” номли тақдимотга бирлаштирилди. Воқеани шарҳлар экан, “Unitel” МЧЖ Бош директори Владимир Петров: “Бу сўзлар оддий бўлишига қарамай, уларда чуқур маъно ва мазмун бор – чунки смартфонлар ҳозирда нафақат замонавий гаджетлар ҳисобланади.

Бу мосламалар биз сиз билан бирга яшаш бахтига муяссар бўлган юқори тезликдаги рақамли технологиялар даврини акс эттиради. Ўйлайманки, АКТ Ҳафтаси арафасида бу энг зарур баёнот: барчангизни ICTExpo кўргазмасида учратишга умид қиламан, “Beeline” стендига ташриф буюрган ҳар бир инсон тақдимотнинг сарлавҳасида ёзилган жумланинг ҳаққонийлигига амин бўлиш имконига эга бўлади”. ОАВ вакиллари учун ўз чиқишида компаниянинг тижорат директори Максим Ефремов сўнги давр мобайнида “Beeline” томонидан жорий этилган энг инноватсион ва қизиқарли ечимлар ҳақида гапириб берди. Кутилганидек, UZTE Grand V7 смартфони билан боғлиқ “Пуллар қайтарилади!” акцияси ва Ўзбекистонда илк бор авиайўловчилар учун авиалайнерлар бортида алоқани таъминлаб берувчи “Юқоридаги алоқа” лойиҳаси энг катта қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари, йиғилганлар учун “Unitel” тармоғининг ҳудудларга бўлинган тармоқ қоплами ва сиғимнинг кенгайиши ҳақида батафсил техник ўзгарувлар кўрсатилган картаси тақдим этилди. Биринчи кўрсатгич бўйича “Beeline” географияси 27% кенгайган Бухоро ва Навоий вилоятлари дадил етакчилик қилса, сиғìм ўсиши тезлиги бўйича +65% кўрсатгич билан Самарқанд етакчилик қилди.