9 сентябрь куни Apple компанияси янги iPad Pro гаджети тақдимотини ўтказади. Бу ҳақда 9to5mac портали хабар берди.

Айтилишича, планшет 64 ёки 128 ГБ ички хотирага эга бўлади. У 3 рангда чиқарилади: кумушранг, тилларанг ва кулранг. Унга Apple A9X процессори ўрнатиладибу процессор A8Xдан 2 баробар кучлидир.

Ускуна билан биргаликда клавиатура и стилус ҳам тақдим этилади, аммо улар алоҳида сотилади.
Планшетнинг нархи номаълум. Тахминларга кўра, гаджетнинг нархи минг долларни ташкил қилади.